Тадбирда Сиёсат фанлари доктори профессор, Жаҳон тиллари университети ижтимоий фанлар кафедраси мудири Нарзулла Жўраев, Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, Ориентал университети шарқ тиллари кафедраси устоз ва талабалари, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Ахборот-кутубхона маркази вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти хотирасини ёд этган ҳолда Ислом Каримов бошчилигида амалга оширилган ишлар, аввало Ўзбекистон Республикасининг мустақил давлат бўлишида олиб борган ҳаракатлари, Президент жасорати, ўзбек халқининг миллий урф-одат ва анъаналари, унутилаётган эътиқоднинг қайта тикланиши борасидаги асрларга татигулик ишлари хотирланди, биринчи Президентнинг эзгу ва хайрли ишлари ҳақида таассуротлар ҳикоя қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида Президентлик институтини жорий қилиниши, “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидаги мардонавор ҳаракатлар борасида фикр мулоҳазалар – И.Каримов шахсиятидаги қатъийлик ва сабр ҳамда келажакни кўра олиш ҳислатлари мужассамлиги тўғрисида сўз борди.
Ушбу хотира тадбири ўзбек халқи ҳеч қачон биринчи Президент Ислом Каримов хотирасини унутмаслиги, ўзбек миллатининг эрки ва ғурурини, ўзлигини англашга, муқаддас қадриятларнинг тикланишида бу шахснинг ўрни бениҳоя катталиги, қайси соҳа бўлмасин, барчасида И.Каримов ташаббуси, фикри ва шижоати намоён бўлиб туриши тўғрисида сўз юритилди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга Яккасарой туман, Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил этилган Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар кўргазмаси намойиш этилди.





Add Comment