2024 йилнинг 14 феврал куни Абдулла Қаҳҳор уй-музейида, Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Захириддин Мухаммад Бобур таваллудига бағишланган “Миллатнинг сўнмас қуёшлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети ўқитувчиси, публицист ёзувчи Нуриддин Очилов, Тошкент шаҳар, Яккасарой туман Ахборот-кутубхона маркази вакиллари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети академик лицейи талабалари ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг таржимонлик факультети талабалари иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмонларга музей ходимлари томонидан экспозиция заллари бўйлаб саёҳат ҳамда Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил этилган “Икки буюк сиймо” номли китоб кўргазмаси намойиш этилди.








Add Comment