O‘zbekiston xalq yozuvchisi Abdulla Qahhor hotirasiga bag'ishlanadi
Чорак аср ҳамнафас

Чорак аср ҳамнафас

2024 йил 17 сентябрь куни  Тошкент шаҳар Яккасарой туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, драматург ва таржимон Абдулла Қаҳҳор туғилган кун муносабати билан бир гуруҳ ижодкорлар ёзувчининг Адиблар хиёбонидаги ҳайкали пойига гул қўйиб, Қаҳҳор асарларининг адабиётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритдилар.

Шунингдек, Уй-музейида икки буюк ижодкорлар Абдулла Қаҳҳор ҳамда Кибриё Қаҳҳорованинг биргаликда яшаган ҳаёт йўллари тўғрисида сўзловчи “Чорак аср ҳамнафас” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Add Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *